Куни кеча бўлиб ўтган "Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича Тошкент форуми" доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ташкил этилди.
Хусусан, Агентлик директори А.Бурханов Украина Коррупциянинг олдини олиш миллий агентлиги директори А.Новиков билан музокара ўтказди.
Мулоқот давомида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишда ўзаро тажриба алмашиш, соҳага илғор ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш, давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини йўлга қўйиш борасида қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.
Музокара якунида ҳамкорлик доирасида экспертларни жалб қилиш, қўшма тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.