“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусида телефон сўрови ўтказилди.
Мазкур сўров орқали коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти ва шу каби соҳага оид қатор мавзулар юзасидан аҳолининг хабардорлик даражаси ўрганилди.
1-савол. Мамлакатимизда коррупция, таъмагирлик ва порахўрлик Сиз учун ўткир муаммо ҳисобланадими?
• Йўқ - 11,8 фоиз
• Ҳа - 82,4 фоиз
• Айтишим қийин -5,8 фоиз
2-савол. Жамиятда коррупция, таъмагирлик ва порахўрлик қай даражада тарқалган?
• Ҳамма жойда тарқалган - 36,2 фоиз
• Айрим соҳаларда тарқалган -37,3 фоиз
• Кам учрайди - 15,6 фоиз
• Айтишим қийин – 10,9 фоиз
•
3-савол. Сиз мамлакатимиздаги коррупция, таъмагирлик ва порахўрликка қарши курашиш бўйича янгиликларга ва вазиятга қизиқасизми?
• Ҳа, қизиқаман, бу муаммо ҳақида маълумотларни ОАВдан мунтазам қидираман - 62,0 фоиз
• Ҳа, кўпроқ қизиқаман - 11,8 фоиз
• Йўқ,қизиқмайман -26,0 фоиз
• Айтишим қийин - 0,2 фоиз
4-савол. ОАВ мамлакатимиздаги коррупция, таъмагирлик ва порахўрликка қарши курашишни етарли даражада ёритаяптими?
• Ҳа - 69,4 фоиз
• Йўқ - 27,9 фоиз
• Айтишим қийин - 2,7 фоиз
5-савол. Сиз коррупция, таъмагирлик ва порахўрлик, шунингдек, мамлакатимизда ҳуқуққа зид бундай ҳаракат турларига қарши курашиш ҳақидаги маълумотларни қайси ОАВдан оласиз?
• Ўзбекистон телеканаллари - 67,9 фоиз
• Интернет-ресурслар - 58,9 фоиз
• Хорижий телеканаллар -10,2 фоиз
• Ўзбекистон даврий матбуоти - 3,9 фоиз
• Қариндошлар, дўстлар - 2,1 фоиз
• Ўзбекистон радиостанциялари -1,8 фоиз
6-савол.Сизнингча, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш қанчалик даражада муваффақиятли олиб борилаяпти?
• Етарли даражада муваффақиятли - 42,7 фоиз
• Муваффақиятли, аммо барча соҳаларда эмас -31,6 фоиз
• Етарли даражада муваффақиятли эмас ва кам самарали - 19,1 фоиз
• Айтишим қийин - 6,6 фоиз
7-савол. Сиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолияти ҳақида хабардормисиз?
• Ҳа - 44,1 фоиз
• Йўқ - 40,8 фоиз
• Нимадир эшитганман -15,1 фоиз
8-савол. Сиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолияти ҳақида қайси ОАВ манбаларидан билиб олдингиз?
• Ўзбекистон телеканаллари - 71,6 фоиз
• Интернет-ресурслар - 33,1 фоиз
• Ўзбекистон радиостанциялари - 4,6 фоиз
• Ўзбекистон даврий матбуоти - 5,5 фоиз
• Қариндошлар, дўстлар, қўшнилар - 3,7 фоиз
• Янгиликлар сайтлари - 8,3 фоиз
• Айтишим қийин - 0,9 фоиз
• Жавоб беришдан бош тортди - 0,9 фоиз
9-савол. Фикрингизча, коррупцияга қарши курашиш агентлиги мамлакатимизда коррупция, таъмагирлик ва порахўрликка қарши курашишни қанчалик даражада муваффақиятли олиб бормоқда?
• Етарли даражада муваффақиятли ва самарали - 39,6 фоиз
• Муваффақиятли, аммо жамияг ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида эмас -14,4 фоиз
• Етарли даражада муваффақиятли эмас ва кам самарали- 12,4 фоиз
• Мамлакат ва жамият ҳаётининг айрим соҳаларидагина муваффақиятли -10,7 фоиз
• Мутлақо муваффақиятсиз ва самарасиз - 4,0 фоиз
• Айтишим кийин -18,9 фоиз
10-савол. Мамлакатимизда коррупция, таъмагирлик, порахўрлик билан боғлиқ вазиятга шахсан ўз тажрибангизда дуч келганмисиз?
• Ҳа - 19,7 фоиз
• Йўқ -79,6 фоиз
• Жавоб беришдан бош тортди - 0,7 фоиз
11-савол. Агар Сиз ўзингизга нисбатан коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш учун Коррупцияга қарши курашиш агентлигига мурожаат қиласизми?
• Ҳа - 87,3 фоиз
• Йўқ - 8,2 фоиз
• Жавоб беришдан бош тортди - 4,4 фоиз
12-савол. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ишонч даражаси?
• Тўлиқ ишонаман - 49,8 фоиз
• Қисман ишонаман - 36,7 фоиз
• Ишонмайман - 6,2 фоиз
• Жавоб беришдан бош тортди - 7,3 фоиз