Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мутасаддиларнинг халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлаш сифатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Агентликка 2021 йилда жами 4 901 та (493 таси дубликат) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 107 таси Агентлик раҳбарияти томонидан ташкил этилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган.
Мурожаатларнинг:
245 таси ижобий ҳал этилди;
1 163 таси ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилди;
5 тасининг ижобий ечими юзасидан Агентликка ташаккурнома билдирилди;
2 таси фуқаронинг аризасига асосан кўрилмасдан қолдирилди;
117 таси аноним деб топилди;
43 таси маълумот учун қабул қилинди;
158 таси такрорий бўлгани сабабли кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 213 та сўровнома юборилди, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 53 та тақдимнома ҳамда 13 та огоҳлантириш киритилди.
Мурожаатларни ўрганиш натижасида 52 та қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган қарорлар, шу жумладан, 22 та тендер савдолари бекор қилинди, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 15 та жиноят иши, 38 та маъмурий жавобгарлик ҳамда 15 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш қўзғатилди ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Агентликка келиб тушаётган аксарият мурожаатларнинг мазмуни суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги билан боғлиқ. Жумладан, соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатларнинг таҳлили қуйидагича:
- суд қарорларидан норозиликлар 635 та (12,8%);
- таълими соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 481 та (9,8%), жумладан:
386 таси халқ таълими соҳаси бўйича (141 таси дубликат);
53 таси олий ва ўрта махсус таълими соҳаси бўйича;
41 таси мактабгача таълим соҳаси бўйича.
- ер майдони ажратилмаётганлиги, ер низолари ва ер майдонлари талон-торож бўлаётганлиги бўйича 346 та (7,1%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари
ва қарорларидан норозиликлар 343 та (7,0%);
- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар
ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 303 та (6,2%);
- айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 269 та (5,5%);
- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 222 та (4,5%);
- давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 187 та (3,8%);
- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 153 та (3,1%);
- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 150 та (3,1%);
- меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари бўйича 137 та (2,8%);
- уй-жой ва коммунал соҳасидаги муаммолар юзасидан 123 та (2,5%);
- ноқонуний қурилишлар масаласида 121 та (2,5%);
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари
ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 118 та (2,4%);
- фирибгарлик жиноятлари юзасидан 108 та (2,2%);
- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 86 та (1,9%);
- Агентликка ишга кириш масаласида 78 та (1,6%)
- қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар 69 та (1,4%);
- моддий зарарни ундириш масаласида 61 та (1,2%);
- газ таъминотидаги муаммолар юзасидан 54 та (1,1%);
- кадастр соҳаси бўйича 52 та (1,1%);
- раҳбарларнинг шахсий қабулига кириш масаласида 49 та (1,0%)
(26 таси дубликат);
- давлат бюджети маблағларининг талон-торож қилиниши юзасидан 48 та (1,0%);
- пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлашдаги муаммолар юзасидан 45 та (0,9%);
- давлат солиқ инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 43 та (0,9%);
- ободонлаштириш масаласида 19 та (0,4%);
- шартнома шартларининг бажармаслиги масаласида 17 та (0,3%);
- диний масалаларда 16 та (0,3%);
- табиий офатлардан зарар кўрганлиги бўйича компенсация маблағларини ундиришга амалий ёрдам беришни сўраб 15 та (0,3%);
- электр таъминотидаги муаммолар юзасидан 12 та (0,2%);
- адвокатларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 11 та (0,2%);
- экология масаласида 8 та (0,2%);
- тадбиркорлик масаласида 17 та (0.3%);
- ичимлик суви таъминотидаги муаммолар юзасидан 6 та (0,1%);
- паспорт олиш юзасидан 5 та (0,1%);
- дивиденд масаласида 4 та (0,1%);
- божхона хизмати ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 4 та (0,1%);
- сайлов масаласида 4 та (0,1%);
- суғурта масалаларида 3 та (0,1%) ва 479 та (9,8%) бошқа турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлили:
Тошкент шаҳар бўйича 1088 та;
Навоий вилояти бўйича 480 та;
Қашқадарё вилояти бўйича 451 та;
Сурхондарё вилояти бўйича 426 та;
Тошкент вилояти бўйича 418 та;
Наманган вилояти бўйича 391 та;
Самарқанд вилояти бўйича 373 та;
Хоразм вилояти бўйича 239 та;
Фарғона вилояти бўйича 237 та;
Бухоро вилояти бўйича 225 та;
Жиззах вилояти бўйича 225 та;
Андижон вилояти бўйича 151 та;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 107 та;
Сирдарё вилояти бўйича 86 та;
Чет эл фуқаросидан 4 та мурожаат келиб тушган.
Агентлик томонидан коррупцияга қарши курашишда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни бартараф қилиш, муаммоларга ечим топиш, таҳлил қилиш асосида қонунчиликни янада такомиллаштиришни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилиши ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниши муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда Агентликнинг 2022 йил учун тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2022 йил давомида амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тегишли органларга киритиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати