Жорий йил 27 январь куни Навоий шаҳрида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналист, блогер, ННТ фаолларининг салоҳиятини ошириш” мавзусидаги 2 кунлик тренинг ўз ишини бошлади.
Мазкур тренингнинг асосий мақсади оммавий ахборот воситалари орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жамиятдаги коррупция муаммолари ва таҳдидларини ёритишда ОАВ салоҳияти ва сифатини ошириш, ушбу мавзудаги журналистик суриштирув йўналишини ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг коррупцияга қарши курашиш мавзусида материал тайёрлашга бўлган рағбатини уйғотиш ва маҳоратларини оширишдан иборат.
Тренинг доирасида Агентлик масъул ходимлари ҳамда малакали медиатренерлар ОАВда коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятни уйғотиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш масалари бўйича амалий дарслар орқали танқидий фирклаш кўникмаларини шакллантириш бўйича сабоқ беришмоқда.
Шунингдек, иштирокчилар масс-медиа воситалари (видеороликлар, интернет ва бошқа ОАВ материаллари) ёрдамида фуқароларни коррупцияга қарши муносабатини шакллантириш ва ҳуқуқ - тарғибот идоралари билан ҳамкорликни самарали ташкил этиш усулларидан хабардор бўлишмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати