Жорий йилнинг 22-24 февраль кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитаси 71-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг 3-даврий миллий маърузаси кўриб чиқилди.
Мазкур сессияда Ўзбекистон делегациясининг таркибида иштирок этган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, мамлакатда коррупцияга қарши курашиш сиёсати, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларнинг Ўзбекистон қонунчилигига имплементация жараёнлари ва бошқа амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Учинчи даврий маърузани 2019 йил 19 июнда Қўмитага тақдим қилган. Мазкур Миллий маърузани тайёрлашда 30 га яқин давлат органлари ва 10 та нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирок этган.
Хусусан, Агентлик фаолияти, сўнгги йилларда кўрилаётган превентив чора-тадбирлар, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари, фуқароларнинг ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция тўғрисида Агентликка хабар берувчи тизим юзасидан ахборот берилди.
Сессияда экспертларга соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам коррупцияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хусусан, «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси ва унинг натижалари юзасидан батафсил маълумот тақдим этилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати