Куни кеча Коррупцияга қарши курашиш агентлигида директор А.Бурхановнинг фуқаролар билан навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Республиканинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар ўз мурожаатларида асосан суд қарорларидан, шунингдек, турли вазирлик ҳамда идораларда мурожаатларининг тўлиқ ва холисона кўриб чиқилмаётганлигидан норозилик билдирди.
Фуқароларнинг мурожаатлари тўлиқ тингланиб, муаммоларнинг ечими бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Ижроси ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар ижрога қабул қилиниб, қатъий назоратга олинди.
Давлат органларининг “Халқ билан мулоқот” қилиши тамойилини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилаётган бундай қабуллар аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этилишига хизмат қилади. Қолаверса, мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омиллар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга оид тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига замин яратади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати