Жорий йилнинг 31 март куни Латвия коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бюроси ҳамда Давлат даромадлари хизмати мутахассислари томонидан Агентлик масъул ходимлари учун «Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулкни декларация қилиш» мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
Маълумот учун: Латвия “Transperancy international” рейтингида 36-ўринни эгаллаган. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бюроси (КНАБ) Латвияда коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли орган бўлиб, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш асосий фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.
Тадбир давомида хорижий экспертлар томонидан Латвия коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бюросининг асосий вазифалари ва фаолияти, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишдаги саъй-ҳаракатлар, Латвияда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларациялаш йўналишларидаги тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, Давлат даромадлари хизмати фаолияти, ваколатлари ҳамда мамлакатда декларация тизимининг жорий этилиши ва амалда қўлланилиши, шунингдек, идоранинг ички хавфсизлигини таъминлашдаги тажрибаси яқиндан ўрганилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати