Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан аҳолининг турли қатламлари орасида мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самарасига бағишланган ўқув ва тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири жорий йил 14 апрель куни Турин политехника университетида ўтказилди.
Мулоқот мобайнида Агентлик масъул ходимлари томонидан университетнинг талаба-ёшларига соҳага оид миллий қонунчилик асослари юзасидан батафсил маълумот берилди.
Жумладан, давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори мазмун-моҳияти ва мазкур ҳужжатларнинг бугунги кундаги ижроси хусусида атрофлича сўз юритилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати