Жорий йилнинг 18 апрель куни Жаҳон Банки эксперти Дмитро Котляр томонидан видеоконференцалоқа орқали тренинг ташкил этилди.
Семинарда Агентликнинг коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс назорат» тизимини жорий этиш бошқармаси масъул ходимлари, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат тузилмалари вакиллари (40 дан ортиқ) иштирок этдилар.
Тренингда коррупцион хавфларни бошқариш бўйича тушунчалар ва халқаро воситалар, баҳолашнинг асосий йўналишлари, халқаро тажриба ва Ўзбекистон шароитида амалга оширилиши мумкин бўлган муҳим қадамлар муҳокама қилинди.
Хусусан, коррупцион хавфларни бошқариш ва коррупциянинг олдини олишда ISO 37001:2018/2016 халқаро стандартларининг жорий этилиши, мазкур йўналишдаги хорижий давлатлар (Жанубий Корея, Украина, Молдова, Франция ва Малайзия)нинг тажрибаси ва фаолияти, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш мезонлари юзасидан тажриба алмашилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволлар атрофлича муҳокама қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати