Жорий йилнинг 12-14 июль кунлари Корея Республикасининг Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан Ўзбекистон, Молдова, Монголия ва Тожикистон каби мамлакатлар давлат хизматчилари учун коррупцияга қарши ўқув курси ташкил этилди.
Онлайн ўқув курси коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган идоралар ходимларининг билимларини ошириш ва кўникмаларини амалиётда татбиқ этишга қаратилган.
Курс давомида коррупцияга қарши самарали сиёсат олиб бориш, профилактик чоралар кўриш, коррупцияни аниқлаш ва маълумот берувчиларни ҳимоя қилиш каби мавзулар ўрин олди.
Маълумот учун: Корея Республикасининг Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси (ACRC) - 2008 йилда ташкил этилган. Комиссия жамиятни коррупция ва шунга оид салбий иллатлардан ҳоли қилиш ва фуқароларнинг ноқонуний ва адолатсиз маъмурий хатти-ҳаракатлар ёки асоссиз институтлар туфайли юзага келган муаммоларини ҳал қилиш учун ташкил этилган марказий тузилма ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати