Давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганиш ва мониторинг натижалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармонига асосан бюджет маблағлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг қарзларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш ва давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши назорат тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш Агентликнинг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Шунга кўра, Агентлик томонидан 2021-2022 йилнинг 7 ойи давомида давлат харидларини амалга оширишда амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ва ўрганишлар ўтказилиб, 514 та давлат харидлари ва рақобатга оид қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимномалар тегишли давлат органлари ва ташкилотларига киритилган.
Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидаги муассаса ва ташкилотларда содир этилган қонун бузилишлари юзасидан 79 та;
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва унинг тизимидаги муассаса ва ташкилотларда содир этилган қонун бузилишлари юзасидан 79 та;
Халқ таълими вазирлиги ва унинг тизимидаги муассаса ва ташкилотларда содир этилган қонун бузилишлари юзасидан 73 та;
Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассаса ва ташкилотларда содир этилган қонун бузилишлари юзасидан 42 та;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассаса ва ташкилотларда содир этилган қонун бузилишлари юзасидан 27 та;
Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларда содир этилган қонун бузилишлари юзасидан 12 та;
Маданият вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларда содир этилган қонун бузилишлари юзасидан 3 та;
Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг тизимидаги муассасаларда содир этилган қонун бузилишлари юзасидан 3 та тақдимнома киритилиб, қонун талаблари бузилган ҳолда ташкил қилинган танлов ва энг яхши таклифларни танлашлар бекор қилиниши таъминланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги