Жорий йилнинг 25 август куни Қашқадарё вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 2022 йил II ярим йилликда вилоятда соҳалар ва давлат органлари кесимида коррупциянинг олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури ҳудудий кенгаш аъзолари билан ҳамкорликда муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, йиғилишда мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, Марказий банк ҳудудий бошқармаси ва бошқа ташкилот раҳбарларининг соҳада олиб бораётган ҳисоботлари тингланди.
Мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.
Йиғилиш сўнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилиб, ҳудудий кенгаш фаолияти самарадорлигини ошириш, аксилкоррупция сиёсатига оид ислоҳотларнинг ҳаётга фаол татбиқ этилиши юзасидан аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати