Матильда Димовска,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили:
- Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича улкан саъй-ҳаракатларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Масалан, соҳада «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида», «Давлат харидлари тўғрисида», «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги каби бир қатор муҳим қонунлар қабул қилинди.
Коррупцияга қарши кураш бўйича 10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, коррупцияга қарши кураш бўйича Давлат дастурлари мазкур қонунларни ҳаётга татбиқ этишнинг бевосита асосига айланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупцияга қарши ички назорат тузилмалар, вазирлик ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи органи сифатида мамлакатнинг янги коррупцияга қарши кураш миллий тизими учун кучли институционал асос яратади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати