Кеча, 26 сентябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТ ТД томонидан фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида «Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш» мавзусида ўтказилган қўшма танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Танлов «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» ва «Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш агентлиги ролини ошириш учун фуқаролик маконини, аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш» лойиҳалари доирасида ташкил этилди.
Таъкидлангандек, 17 июндан 10 июлгача грант олиш учун 18 та ННТдан аризалар келиб тушди.
Баҳолаш комиссияси қарорига кўра, қуйидаги 9 та ННТнинг таклифлари юқори балл олди:
➖«Тараққиёт стратегияси» маркази ННТ (Тошкент шаҳри)
➖«Чехра» аёллар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ННТ (Фарғона вилояти)
➖«Мулоқот» жамоат бирлашмаси ННТ (Тошкент шаҳри)
➖«Истиқболли авлод» Республика ижтимоий ахборот маркази Сирдарё вилояти филиали (Сирдарё вилояти)
➖ «Зиёнур» аёллар ва ўсмирларни ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик қўллаб-қувватлаш маркази (Фарғона вилояти)
➖«Инсон ҳуқуқлари маданияти маркази» ННТ (Тошкент, Бухоро, Навоий вилоятлари)
➖ «Тошкент аёллар тадбиркорлик маркази» ННТ
➖ Республика ёш олимлар кенгаши (Тошкент шаҳри)
➖«Тараққиёт» ННТ (Бухоро вилояти)
Тадбирда ғолиб ННТларга махсус сертификатлар топширилди.
Эслатиб ўтамиз, ғолиблар томонидан танловда билдирилган таклифлар БМТТД билан ҳамкорликда амалга оширилган «Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва ошкора бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» ва «Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ролини ошириш учун фуқаролик макони, хотин-қизлар ва ёшларнинг овозини мустаҳкамлаш» лойиҳалари доирасида молиялаштирилади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати