Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорийэтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон қарорига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йил якунига кўра давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш ишлари амалга оширилади.
Мазкур жараёнларнинг холислиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳини шакллантириш режалаштирилган.
Экспертлар қоида тариқасида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
➖Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
➖олий маълумотга;
➖мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига;
➖коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида билим-кўникмаларга эга бўлиши.
Экспертлар гуруҳи Aгентлик директори буйруғига асосан 9 кишидан иборат таркибда шакллантирилиб, унинг камида 3 нафар аъзоси гуруҳ ишида иштирок етишни билдирган фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан танлаб олинади.
Шунга кўра, экспертлар гуруҳи ишида иштирок етиш истагида бўлсангиз, ушбу аризани тўлдириб, info@anticorruption.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.
Aризалар 2022-йил 15-ноябрга қадар қабул қилинади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати