Бугун, 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун. Бундан 31 йил аввалги ушбу қутлуғ сана мамлакатимиз мустақиллиги ва тинчлиги, халқимиз фаровонлигининг тантанаси сифатида тарихга муҳрланган.
Шундан буён миллий байроғимиз давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигида бугунги байрам муносабати билан "Муқаддасдир Ватан байроғи!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир этилди. Унда Агентлик масъул ходимлари томонидан давлатимиз байроғи яратилишининг тарихий-ҳуқуқий ва маънавий асосларига бағишланган тақдимот ва видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг давлат мадҳияси жамоавий ҳолда жўр бўлиб куйланиб, Агентлик биноси ҳудудида ўрнатилган байроқ баланд кўтарилди.
Бу Ватанга муҳаббат, унинг шонли байроғига ҳурмат ва эҳтиром ифодаси бўлди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати