ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
ЭКСПЕРТЛАР ГУРУҲИ ТЎҒРИСИДАГИ
Экспертлар гуруҳи ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи ҳисобланади.
Экспертлар гуруҳининг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий тадқиқотлар, ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш, коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тизимли таклифларини ишлаб чиқаришдан иборат.
Қуйидагилар Экспертлар гуруҳининг асосий вазифалари ҳисобланади:
олиб борилаётган ислоҳотларни ҳамда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда бажариш механизмларини амалга оширишга амалий кўмаклашиш;
Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалда бажарилишини пухта тизимли таҳлил қилиш, уларнинг самарали амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатаётган камчилик ва муаммоларни аниқлаш;
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва самарали ижросига тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
инновацион ғояларни ишлаб чиқиш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, бошқарувни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш;
коррупцияга қарши курашишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларида назарда тутилганларини, шунингдек, тегишли соҳа ва тармоқларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш;
тегишли халқаро тажриба ва хорижий қонунчиликни доимий ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларини Ўзбекистон Республикаси шароитларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш;
Агентлик фаолиятига тааллуқли соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишини таъминлашдаги долзарб масалалар бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш;
коррупция ҳолати тўғрисида Aгентлик томонидан тайёрланган йиллик ҳисоботларни тайёрлаш жараёнида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасида коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилиш доирасида Aгентлик томонидан ишлаб чиқилган ва қўлланилаётган методологияларга эксперт баҳолашни ташкиллаштириш;
коррупцияга қарши курашиш режалари, стратегиялари, шунингдек Aгентлик томонидан қабул қилинган қарорларни мустақил мониторинг қилиш ва уларнинг таъсирини баҳолашни ташкил этиш;
фуқаролик жамияти институтлари ва бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш сиёсати, стратегияси ва чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини мониторинг қилиш юзасидан Aгентликка тавсиялар бериш;
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш
соҳасида бошқа муассасалар илмий-эксперт гуруҳлари иштирокида жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этиш.