Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида “комплаенс-назорат” тизимининг ўрни ва аҳамияти: хорижий тажриба ва амалиёт” мавзусида маҳорат дарсини ташкил қилди. Онлайн-семинар тарзида ўтган ушбу тадбир агентликнинг “Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш” бошқармасининг мутахассислари Бегзод Рахмонов ва Сардор Мамановлар томонидан олиб борилди.
Маърузада мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш механизмлари, хусусан, коррупцияни олдини олиш бўйича барча идора ва ташкилотларда жорий қилинаётган комплаенс-назорат тизими ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибаси асосида йўлга қўйилаётгани ёритиб берилди. Шунингдек, “комплаенс-назорат” тизимини жорий қилиш бўйича истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Талалабалар мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда агентлик олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилишда давом этади.