“Очиқ эшиклар кунлари”да иштирок этинг ва ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишинг!
“9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан юртимизда илк марта кенг кўламли “Антикоррупция ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида бир қатор вазирлик ва идораларда “Очиқ эшиклар кунлари” тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Тадбир давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, улар фаолиятида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида ташкил этилади. Тадбир давомида журналист, блогер ҳамда фуқаролар мазкур идоралар масъулларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.
Очиқ эшиклар куни доирасида қуйидаги ташкилотларга соат 10:00 дан 16:00 гача ташрифлар кутилмоқда:
3 декабрь куни
1. Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
3 .Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;
4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ;
4 декабрь куни
1.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси;
2.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази);
3.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
4.“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ;
5. Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси.
Барча хоҳловчилар мазкур “Очиқ эшиклар куни” да иштирок этиши мумкин. Бунинг учун мазкур ариза шаклини 2020 йилнинг 24 ноябридан 30 ноябрига қадар тўлдириб юборишингиз сўралади. Бунда битта ёки бир нечта ташкилотга ташриф буюриш имконияти мавжуд бўлади. Бу ташриф буюрувчининг танловига боғлиқ.
“Очиқ эшиклар куни”да қатнашинг ва ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишинг.