Халқаро Аксилкоррупция форуми ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиб келинади. Жорий йилдаги ҳисоб бўйича 19 марта ташкил этилаётган анжуман Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти ҳамда Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқлари комиссияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
1 – 4 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган анжуман пандемия шароити туфайли виртуал форматда ташкиллаштирилмоқда.
Конференция доирасида БМТ Тараққиёт Дастурининг Коррупцияга қарши глобал дастури ҳамда Тинч ва инклюзив жамиятлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича Глобал лойиҳаси (ACPIS) ҳамкорлигида "Мажбуриятдан ҳаракатга ўтиш" мавзусида семинар ташкил этилди.
Аҳамиятлиси, мазкур семинарда Transparency International бошқарув раиси Д.Рубио, БМТ Тараққиёт дастурининг Ливандаги вакили С.Мойроуд, Африка иттифоқи коррупция бўйича маслаҳат кенгаши ижрочи директори К.Нг’анду, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов ҳамда қатор халқаро ташкилотлар юқори поғонадаги вакиллари иштирок этдилар.
Агентлик директори А.Бурханов тадбирда маъруза билан иштирок этиб, ўз чиқишида мамлакатда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Агентлик фаолияти ва унинг ички ва ташқи ҳамкорлик алоқалари, жумладан нодавлат сектор вакиллари билан ҳамкорлик масалалари тўғрисида халқаро ҳамжамият вакилларига батафсил маълумот берди.
Анжуман ўз ишини 4 декабрга қадар давом эттиради.