Жорий йилнинг 15 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида ташкил этилаётган Жамоатчилик кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда таъкидланганидек, коррупция иллатига қарши курашишда кенг жамоатчилик вакиллари, фуқаролар, оммавий ахборот воситалари фаол жалб қилингандагина керакли натижага эришилади. Бу борада 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномада ҳам Президентимиз томонидан “Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур”лиги қайд этилди. Шу билан бирга тегишли норматив-ҳужжатларда жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик Агентликнинг энг асосий вазифаси сифатида қайд этилган.
Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига шунингдек, Коррупцияга қарши Миллий кенгашнинг 20 августдаги қарорига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этиш белгиланган.
Жамаотчилик кенгашини ташкил этиш ва аъзоларни шакллантиришда шаффофликни таъминлаш мақсадида аъзоликка номзодлар танлов асосида сараланди. Танловга 250 га яқин фуқаролардан аризалар келиб тушди. Номзодлар давлат ва нодавлат ташкилоти вакилларидан иборат малакали ва тажрибали экспертлар гуруҳи томонидан саралаб олинди. Номзодларни танлашда уларнинг коррупцияга муросасиз муносабатда эканлиги инобатга олинди.
Таъсис йиғилишида Жамоатчилик кенгашининг асосий фаолият йўналишлари ҳамда келгуси режалари, устувор мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди. Жумладан, қуйидагилар Кенгашнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
- Агентлик фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- Агентликни нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлашда “кўприк” ролини бажариш;
- коррупция ҳолати тўғрисида Aгентлик томонидан тайёрланган йиллик ҳисоботларни кўриб чиқиш;
- коррупцияга қарши курашиш режалари, стратегиялари, шунингдек Aгентлик томонидан қабул қилинган қарорларни мустақил мониторинг қилиш ва уларнинг таъсирини баҳолашни ташкил этиш;
- фуқаролик жамияти институтлари ва бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш сиёсати, стратегияси ва чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Хусусан, Агентлик томонидан ишлаб чиқилаётган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегия лойиҳасига ўз таклифларини тақдим этиши;
- коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш;
- Мурожаатномада коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича амалий кўмак бериш;
- Aгентликнинг ўз фаолиятини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ҳал қилиш амалиётини кўриб чиқишига эътибор қаратиш;
- жамоатчилик, фуқароларга коррупцион ҳолатлар юзасидан агентликка тўғридан-тўғри хабар бериш имконини берувчи платформа ва унинг мобил иловасини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш;
- давлат органлари томонидан ошкор қилинадиган маълумотларнинг ҳисобдорлиги, очиқлиги ва сифати тўғрисида йиллик ҳисоботларни ишлаб чиқиш;
- Aгентлик фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини кузатиб бориш ва таҳлил қилиш;
- Aгентлик фаолиятининг шаффофлигини мониторинг қилиш;
- Aгентлик фаолияти билан боғлиқ давлат харидлари, бюджет маблағларидан фойдаланиш жараёнларини кузатиш;
- давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини мониторинг қилиш ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Aгентликка тавсиялар бериш.
Шунингдек, йиғилишда Кенгаш фаолиятига оид бир қатор ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Таъкидлаш лозимки, кенгаш раҳбариятини сайлаш демократик руҳда ва баҳс-мунозараларга бой ўтди. Кенгаш раислигига жамоатчилик, давлат органлари, парламентда узоқ йиллик тажрибага эга бўлган, қатор илмий изланишлар муаллифи, Ички ишлар вазирлиги Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси бошлиғи – Турсунов Ахтам Саломович сайланди.
Кенгаш раиси ўринбосарлигига мақолалари, фикрлари, таклифлари билан жамоатчилик ва ижтимоий тармоқларда ўз ўрнига эга бўлган “Ўзбекистон киносанъати музейи" юрисконсульти, мустақил журналист Солижонов Зафарбек Улуғбек ўғли номзоди маъқулланди.
Шунингдек, Кенгаш ишини самарали ташкил этиш ва юритиш бўйича ҳам бир неча номзодлар орасидан ҳуқуқий таълим соҳасида тажрибага эга бўлган, малакали педагог, ташкилотчи Тошкент давлат юридик университетининг Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси Таджибаева Албина Юлдашбаевна – кенгаш котиби этиб сайланди.
Йиғилиш якунида Кенгаш аъзолари ўз йўналишлари бўйича коррупция иллатини олдини олишга қаратилган таклифлар тайёрлаш, Агентлик фаолиятини мониторинг қилиб бориш, бугунги кунда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган муҳим масалалар бўйича мунтазам равишда ўз тавсияларини билдириб бориш, кенгаш иш режасини шакллантиришга келишиб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентилиги
ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари
Р Ў Й Х А Т И
|
Турсунов Ахтам |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши раиси |
|
Солижонов Зафарбек |
“Ўзбекистон киносанъати музейи" ДМда юрисконсульт, мустақил журналист, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари |
|
Абдурасулова Кумриниса |
ИИВ Академияси криминология кафедраси бошлиғи |
|
Алиев Умиджон |
“ALIMAX PRO” адвокатлик фирмаси адвокати |
|
Алимов Насим |
ЎзННТМА Кенгаши раиси ҳамда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппаратининг Сиёсий таълим маркази раҳбари |
|
Ахмедшаева Мавлюда |
Тошкент давлат юридик университети Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи кафедраси профессори |
|
Бакиров Отабек |
АТБ “InFinBank” Таваккалчиликни бошқариш департаменти директори в.б |
|
Бекмуродов Бобур |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси |
|
Буриева Хулкар |
“Oʻzbekiston 24” телеканали Фан, таълим ва маданият бўлимининг биринчи тоифали муҳаррири |
|
Эргашев Жасурбек |
“Green Invest Area” МЧЖ бош директори, блогер |
|
Жолдасова Шахноза |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Давлат ва жамият қурилиши соҳасида тадқиқотлари бўлими бош илмий ходими |
|
Жураева Фатима |
“Уммонабону” ХК раҳбари, блогер |
|
Иминохунов Абдуқаҳҳор |
“Модуст бест” МЧЖ директори |
|
Исоков Ойбек |
Ўзбекистон ногиронлари уюшмаси раиси |
|
Каршиев Мирзохид |
Хельсинки университети (Финляндия) сиёсий, ижтимоий ва минтақавий ўзгаришлар дастури докторант-тадқиқотчиси |
|
Каримова Нодира |
Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий ахборот маркази бошқарув раиси, марказ директори |
|
Кулиев Кодир |
Бошқарув ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича мутахассис, халқаро тадқиқотлар ва фалсафа профессори (Вебстер университети). БМТ ҳузуридаги Халқаро Коррупцияга қарши курашиш академиясининг Ўзбекистондан вакили |
|
Маликов Ёрқин |
Ўзбекистон бизнесни ривожлантириш уюшмаси раиси |
|
Мукадамов Бобир |
Адвокат, фейсбукдаги “Портал Молодежи” гуруҳи асосчиси |
|
Никита Макаренко |
“Uzreport TV” телеканали мухбири, блогер |
|
Ортиков Бекзод |
«Eco texno city» МЧЖ директори |
|
Пулатов Ғафуржон |
Иқтисодчи, “Dorus-mebel” МЧЖ раҳбари |
|
Қуронов Муҳаммаджон |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари |
|
Рахимов Улуғбек |
Лойиҳа раҳбари, директор муовини “Quytosh koni" МЧЖ КК, директор муовини, “Uch-qulach polimetal” МЧЖ ХК |
|
Рахмонов Абдукамол |
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раисининг Мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари |
|
Рашидова Ширин |
“Иштимоий ташаббусларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” NIHOL Тошкент вилояти маркази раҳбари |
|
Содиқова Анора |
Ўзбекистон ахборот агентлиги |
|
Талипов Азиз |
Бизнес хатарларни бошқариш бўйича менежер, Grant Thornton, Лондон, Буюк Британия |
|
Ташанов Абдураҳмон |
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви раиси |
|
Турдалиев Джамшид |
"MY LAWYER" Адвокатлик фирмаси адвокати |
|
Ширинова Мавлюдахон |
“Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори |
|
Шоумаров Дилшод |
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари |
|
Юсупов Анвар |
“Mashhura-Ziyo” нодавлат таълим муассасаси раҳбари ва нодавлат таълим муасасалари ассоциация раиси |
|
Таджибаева Албина |
Тошкент давлат юридик университетининг Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доцент в.б., Жамоатчилик кенгаши котиби |