Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, ва Савдо-саноат палатасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар тузишда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган коррупцияга қарши қўшимча шартларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги "Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар тузишда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган коррупцияга қарши қўшимча шартлар тасдиқланди.
Мазкур қўшимча шартлардан жисмоний ва юридик шахслар ўзаро шарнома тузаётганида фойдаланиши мумкин ва улардан фойдаланиш мажбурий ҳисобланмайди.
Коррупцияга қарши қўшимча шартлар бир нечта халқаро ташкилотларнинг, жумладан Халқаро савдо палатасининг намунавий қоидалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, шартномамий муносабатларда коррупциявий омилларни минималлаштириш учун шартнома тарафларига қўлланма сифатида хизмат қилади.
Ҳар бир тараф шартнома тузилган пайтда бевосита ўзи ёки унинг ижроия органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан шартнома билан боғлиқ муносабатлар юзасидан қуйидагиларни кафолатлайди:
Тарафлар улар томонидан шартнома доирасида жалб қилинган шахсларнинг (ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, агентлар ва тарафлар назорати остидаги бошқа шахсларнинг) юқоридаги ҳаракатларни содир этмаслиги юзасидан оқилона чоралар кўради.
Ҳужжатда белгиланганидек, тарафлар давлат хизматчилари, сиёсий партиялар, шунингдек ўзининг ижроия органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан ҳар қандай вақт ва шаклда қуйидаги ҳаракатларни бевосита ёки билвосита (шу жумладан, учинчи шахслар орқали) содир этилишига йўл қўймайди:
Қарорда тарафлар ўз назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга коррупциявий ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳамда уларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш шартлиги ҳақида кўрсатма ва тушунтиришлар бериши мажбурий этиб белгиланди. Шунингдек, тарафлар бундай шахслардан коррупциявий ҳаракатларни амалга ошириш учун воситачи сифатида фойдаланмаслиги ва оддий кундалик фаолияти жараёнидаги ишлаб чиқариш зарурати доирасидан келиб чиқиб ишга жалб қилиши шарт. Уларга қонунчилик доирасида амалга оширган хизматлари учун белгиланган ҳақ миқдоридан асоссиз равишда ортиқча тўловларни амалга оширмаслик мажбурияти ҳам коррупцияга қарши қўшимча шартлардан бири этиб белгиланди.
Тарафлар уларнинг назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахслар юқоридаги мажбуриятлар бузилганлиги ҳолатлари ҳақида хабар берилганлиги учун уларга тазйиқ ўтказилмаслигини кафолатлайди.
Агар бир тарафга бошқа тарафнинг коррупцияга қарши қўшимча шартларга оид белгиланган мажбуриятларни бузилишига йўл қўйганлиги маълум бўлиб қолса, иккинчи тарафни бу ҳақда зудлик билан хабардор қилиши, шунингдек ушбу тарафдан маълум муддат ичида тегишли чоралар кўрилиши ва амалга оширилган ишлар юзасидан уни хабардор этишини талаб қилиши шарт. Тарафнинг бу талаби иккинчи тараф томонидан бажарилмаган тақдирда, ушбу тараф шартномани бир тарафлама тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳамда зарарни тўлиқ қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли.