БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи-давлатларининг 9-Конференциясига мезбонлик қилаётган Миср Араб Респбуликаси ҳамда Ўзбекистон делегацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура академияси ҳамда Миср Маъмурий назорат идораси ва Коррупцияга қарши курашиш академияси раҳбарияти иштирок этди.
Мулоқот Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Миср Маъмурий назорат идораси ҳамда Миср Коррупцияга қарши курашиш академияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш идоралари ходимлари малакасини ошириш юзасидан Миср тажрибаси асосида тегишли таълим муассасалари билан алоқаларни ўрнатиш, давлат хизматчиларини коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўқитиш бўйича экспертларни жалб этиш, шу билан бир қаторда, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш минтақавий тренинг марказини очишда Миср коррупцияга қарши курашиш академияси билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.