Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 2022 йил 5 апрелдаги
7-сонли баённомасига
1-илова
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг
2022 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган
ИШ РЕЖАСИ
Т/р |
Тадбир номи |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочи |
I. Таҳлилий фаолият |
|||
|
Давлат молиявий назорати департаменти таркибида Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бўлинмасини ташкил этиш, шунингдек давлат назорат-тафтиш идоралари, оператив-қидирув фаолияти субъектлари ва тергов-суриштирув идоралари сўровига мувофиқ, қонунчиликда белгиланган асосларда ўтказиладиган назорат ўлчови ушбу бўлинма томонидан бепул амалга оширилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорини ишлаб чиқиш. |
2022 йил |
Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) |
|
Маҳаллаларда аҳоли ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тегишли мутасадди идоралар ҳамкорлигида махсус чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2022 йил |
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Агентлик |
|
Коррупцияга оид ишлар юзасидан статистик ва таҳлилий маълумотларни юритиш жараёнини такомиллаштириш. Бунда: - коррупцияга оид жиноятлар бўйича кўрилган жиноят ишлари тўғрисидаги статистик маълумотларнинг шаклини (соҳалар ва ҳудудлар миқёсидаги статистика ҳамда етказилган зарар ва унинг ундирилиш ҳолати тўғридаги маълумотлар акс этиши), умумлаштириш даврийлигини ҳамда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши (кейинги ўринларда – Миллий кенгаш)га ва Агентликка тақдим этиш муддатларини белгилаш; - жиноят ишларини кўриб чиқиш натижаларини умумлаштириш, жиноятлар сабабларини ва уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш натижалари ва бартараф этиш ҳамда олдини олишга қаратилган амалга оширилган чоралар ҳақида таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва тақдим этиш; - статистик маълумотлар ва амалиётда кўрилган ишлар асосидаги таҳлилий материалларни ОАВ орқали кенг жамоатчиликка эълон қилиб бориш.
Коррупцияга оид фаолиятда статистик ва таҳлилий маълумотларни шакллантиришдаги муаммо ва ечимлар мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этиш |
2022 йил апрель-июнь
2022 йил апрель-июль
ҳар чоракда
2022 йил июнь |
Ички ишлар вазирлиги, Статистика қўмитаси Олий суд, Агентлик, ДХХ, Бош прокуратура
Ички ишлар вазирлиги, Олий суд,
Агентлик, АОКА, МТРК, ЭОАВМА
Агентлик, Ички ишлар вазирлиги, Статистика қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура |
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан олиб борилган назорат жараёнларида аниқланган ва олди олинган коррупция омилларига сабаб бўлувчи ноқонуний харажатлар, талон-торожликлар ва суиистеъмолликлар натижаларини таҳлил қилиш ва Миллий кенгаш мажлисида муҳокама қилиш. |
2022 йил |
Ҳисоб палатаси |
|
Коррупция муаммоларини тадқиқ қилиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш, хорижий қонунчилик ва амалиётига оид ҳамда экспертлар базасини шакллантириш. |
2022 йил |
Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура академияси, Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети, Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, ИИВ академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
|
Ўзбекистан Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағларини шакллантириш ва уларни мақсадли сарфланишининг мониторингини амалга ошириш. |
2022 йил апрель-май |
Агентлик, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Молия вазирлиги |
|
Тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммолар ва коррупциявий ҳолатларни ўрганиш бўйича сўровлар ўтказиш ва натижаси бўйича таклифлар киритиш. |
2022 йил апрель-июнь |
Савдо-саноат палатаси, “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Агентлик |
|
Ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш. |
2022-йил |
Адлия вазирлиги, Агентлик, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси |
|
Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти маблағларини шакллантириш ва уларни мақсадли сарфланишини ўрганиш. |
2022 йил |
Агентлик, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Молия вазирлиги |
|
Республика ҳудудларига юбориладиган давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг хизмат сафари харажатларини танқидий таҳлил қилиш ҳамда белгиланган меъёрларни ҳақиқий харажатларга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2022 йил |
Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
|
Република миқёсида амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳаларнинг молиявий харажатлари очиқлигини таъминлаш бўйича мониторинг ўтказиш. |
2022 йил |
Агентлик, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Устав капиталида давлат улуши бўлган барча корхоналарда коррупцияга қарши курашиш ички назорат (комплаенс) тузилмалари фаолиятини комплекс ўрганиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиш, фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда якунларини Миллий кенгаш муҳокамасига киритиш. |
2022 йил |
Агентлик, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил |
2022 йил |
Агентлик, АОКА, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Статистика қўмитаси |
|
Коррупцияга қарши курашишда парламент назоратини олиб боришнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш. Бунда: Қонунчилик палатасининг қўмиталарига ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш тўғрисидаги масалани киритиш ҳуқуқини бериш; парламент назорати натижалари бўйича мансабдор шахсларга бажарилиши мажбурий бўлган вазифалар юклаш амалиётини кучайтириш; парламент палаталарида қонунларнинг амалиётдаги ижросини доимий мониторингини олиб боришда, парламент ҳузуридаги махсус тузилмалар, шу жумладан Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти салоҳиятидан кенг фойдаланиш. |
2022 йил |
Олий Мажлис палаталари, Агентлик, Адлия вазирлиги |
|
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига ёшларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлар яратиш ва бошқа мақсадларда бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиши бўйича молиявий-хўжалик фаолиятининг мониторингини амалга ошириш. |
2022 йил июнь |
Агентлик, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Молия вазирлиги |
|
Суд органларида фаолият кўрсатувчи ва бевосита одил судловни амалга оширмайдиган ходимлар томонидан мансаб ваколатларини амалга оширишда шахсий манфаатлар вужудга келиши ёки манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни ўрганиш ва тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
2022 йил июнь |
Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Агентлик |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 декабрдаги 765-сон қарори билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан “Ўзбекистан Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖга 2022-2024 йилларда ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион Start-Up ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилиши режалаштирилган 100 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларнинг мақсадли сарфланишини назоратга олиш. |
2022 йил давомида |
Агентлик, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Молия вазирлиги |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарори билан “Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва уларни мақсадли сарфланишини назоратга олиш. |
2022 йил давомида |
Агентлик, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Молия вазирлиги |
|
Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институти вакиллари нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол жалб қилган ҳолда мавзули тадқиқотлар ўтказиш ва бунда ижтимоий буюртмалар бериш амалиётини кенгайтириш. |
режа-график асосида |
Агентлик, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
II. Тарғибот фаолияти |
|||
|
“Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш хартияси”ни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида тадбиркорлар иштирокида семинар ва учрашувлар ташкил этиш. |
2022 йил |
Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Агентлик |
|
Маҳалла тизимидаги ходимлар ўртасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашишдаги муросасиз позиция ҳамда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг оралиқ натижаларини ходимларга етказиш мақсадида семинарлар ташкил этиш. |
2022 йил |
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Агентлик |
|
Соҳалар ва тармоқларда коррупцияга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича инновацион ечимларни кўрсатиб берувчи грант танловларини эълон қилиш. |
2022 йил апрель-май |
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Агентлиги, Фанлар академияси, Давлат ва ҳуқуқ институти, Бош прокуратура Академияси, Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
|
Судьяларнинг коррупцион жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан ишларни кўриб чиқиши билан боғлиқ касбий малакасини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. |
2022 йил |
Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Судьялар олий мактаби |
|
“Коррупцияга карши курашиш” мавзусида онлайн ўқув порталини яратиш. |
2022 йил |
Агентлик, Бош прокуратура академияси, Давлат бошкаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети |
|
“Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш тузилмалари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларида таълим олишларини ташкил этиш. |
2022 йил |
Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура академияси, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Агентлик, Ваирлик ва идоралар |
|
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари ишини тўғри ташкил этиш, ташкилий ва услубий жиҳатдан кўмаклашишга қаратилган ҳудудий кенгашлар аъзолари, шунингдек кенгаш ишчи органлари ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш. |
2022 йил давомида |
Агентлик, Олий Мажлис Сенати, Адлия вазирлиги |
|
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида коррупцияга қарши курашиш фаолияти бўйича алоҳида саҳифага қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотларни киритиб бориш: - коррупцияга қарши курашиш сиёсати, шу жумладан ушбу йўналишда соҳага доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро ҳолати; - соҳада коррупцияга қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган дастур, чора-тадбирлар режаси ва бошқа ҳужжатлар; - коррупциявий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотлар (суд қарори асосида), шу жумладан кўрилган чоралар юзасидан маълумот ва ҳисоботлар; - жисмоний шахслар ва юридик шахс вакиллари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумот бериш имкониятини берувчи алоқа каналлари тўғрисида маълумот; - ўтказилган таҳлиллар ва жамоатчилик сўровлари, шу жумладан онлайн сўровнома ва унинг натижалари; - коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида тайёрланган тарғибот материаллари (слайд, ролик, маъруза матнлари, мақола, буклет, рисола ва б.); - кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилиши режалаштирилган семинар, тренинг, давра суҳбати, муҳокама, пресс-конференция ва бошқа тадбирлар; - жорий этилган ички назорат (комплаенс) тизими бўлинмаси томонидан амалга оширилган ишлар ва татбиқ этилган коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар тўғрисидаги маълумотлар. |
доимий |
Тегишли вазирлик ва идоралар, АОКА, Агентлик |
|
Агентликнинг ОАВ ва жамоатчилик билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида: - Миллий кенгаш ва Агентлик фаолиятига оид муҳим хабарлар бўйича жамоатчиликка маълумот бериб бориш; - жонли эфирларни ташкил этиш ва кўрсатув давомида аҳоли билан жонли мулоқотни йўлга қўйиш. |
доимий |
Агентлик, Миллий кенгаш, АОКА, МТРК, ЎзА, ЭОАВМА, “Узрепорт” ахборот агентлиги |
|
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб боришлари юзасидан жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш. |
режа-график асосида |
Агентлик, АОКА, “Юксалиш” УҲ |