Озарбайжон Республикасида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси жорий йилнинг 21 май куни Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, бу борада ички ишлар органларининг ўрни, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлиги, тезкор қидирув фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, ички ишлар органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолият юритувчи бошқа давлат идоралари билан ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.
Учрашувда делегация аъзолари, ички ишлар органалари фаолиятини такомиллаштириш ва бу борада коррупцияга қарши курашиш тизимини кучайтириш юзасидан қабул қилинган тегишли Давлат дастури билан танишдилар.
Учрашувлар давом этмоқда.