Жорий йилнинг 6 ва 11 сентябрь куни АҚШ глобал оммавий ахборот воситалари агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Коррупцияни ёритиш ва фактларни текшириш” мавзусида ташкил этилган тренингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов маъруза билан иштирок этди.
Тадбир аввалида Агентлик директори Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан нодавлат сектор вакилларининг мазкур соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида Агентлик директори томонидан журналистлар билан жонли мулоқот ўтказилиб, уларнинг саволларига жавоблар берилди.
Тўрт кунлик интенсив тренингларни ўз ичига олган мазкур тадбир АҚШ глобал оммавий ахборот воситалари агентлиги томонидан ташкил этилиб, гибрид шаклида бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Жиззах, Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидан 20 дан ортиқ журналистлар иштирок этди.