Делегация аъзолари "Пионер" институти (Pioneer Institute) ижрочи директори Дим Стергиос билан учрашди.
Мазкур Институт АҚШнинг коррупцияга қарши қарши кураш соҳасида фаолият юритувчи муҳим таҳлил марказларидан бири ҳисобланади.
Қайд этилишича, Институт томонидан тақдим этилган таҳлил натижалари 1990 йилларнинг бошларида Массачусетс штатидаги таълим тизимидаги ўзгаришларга кучли таъсир кўрсатган.
Учрашувда соғлиқни сақлаш сиёсати, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, самарали давлат ва маҳаллий бошқарув, ижтимоий таъминотни ислоҳ қилиш, давлат пенсия таъминоти, давлат молияси, давлат бошқаруви шаффофлигини таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва уларнинг натижалари юзасидан мулоқот қилинди.
Учрашув якунларига кўра, Агентлик ва Институт ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, хусусан, очиқлик ва шаффофлик йўналишларида қўшма тадқиқотларни амалга ошириш, фуқаролик жамияти институтлари ва таҳлил марказлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор келишувларга эришилди.
Шунингдек, Институт директори жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Очиқлик ва шаффофлик бўйича 2-форумида иштирок этишини маълум қилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати