Коррупцияга қарши курашиш учун барча бирдай масъул бўлиб, бунда, айниқса, фуқароларнинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Фуқароларларнинг коррупция ва унга нисбатан муросасиз муносабати уларнинг мурожаатларида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бундай мурожаатларни ўрганиш ва уларнинг оқилона ечимини топиш Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг доимий эътибор марказидадир.
Жумладан, Агентлик раҳбарияти ва ходимлари томонидан мунтазам равишда фуқароларни қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бугун Агентлик директори А.Бурхановнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Республиканинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар ўз мурожаатларида асосан суд қарорлари ҳамда турли вазирлик ҳамда идораларда мурожаатларининг тўлиқ ва холисона кўриб чиқилмаётганлигидан эътироз ва норозиликлар акс этди. Ўзаро мулоқот мобайнида мурожааатчилар коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини ҳам билдиришди.
Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тўлиқ тингланиб, муаммоларнинг ечими бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Ижроси ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича фуқаролардан тегишли тартибда ариза ва шикоятлар қабул қилиниб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Шунингдек, ушбу қабул коррупцияга қарши курашиш бўйича услублар, таклифлар, мулоҳазалар юзасидан қизиқарли савол-жавоб ва музокараларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати