Маълумки, давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йилнинг 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида божхона тизимини коррупциядан холи соҳага айлантириш энг устувор вазифа экани, бу соҳа бошқа давлат идораларига намуна бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда божхона органлари ходимларининг “комплаенс-назорат тизими” йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш ммақсадида Давлат божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Жиззах вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида сайёр ўқув машғулоти ташкил этилди.
Тадбирда Агентлик масъул ходими томонидан коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, ушбу йўналишдаги халқаро тажриба ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, бошқарма шахсий таркиби ўртасидаги муҳит, коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарадиган омиллар ҳамда божхона ходимлари фаолиятида йўл қўйилган салбий ҳолатлар аниқ мисоллар орқали атрофлича муҳокама қилинди.
Машғулот давомида коррупцион хавфлар тенденцияларини баҳолаб бориш ҳамда ходимлар ўртасидаги ахлоқий-руҳий муҳитни яхшилаш мақсадида ходимлар билан ижтимоий сўровномалар ўтказилди.
Тадбир якунида бошқармада коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш мақсадида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шу ўринда божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига дуч келинганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ишонч телефонига қўнғироқ қилиш қилиш имконияти мавжудлигини эслатиб ўтамиз.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати