Бухоро вилоят Коррупцияга қарши ҳудудий кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида шу ҳақда сўз борди.
Йиғилишда, айниқса, вилоят мактабгача таълим тизимидаги коррупцион ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Таҳлилларга кўра, вилоятда 2021 йилда мактабгача таълим тизимида фаолият юритган 13 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят иши судга юборилган. Улар томонидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда пора олиш каби жиноятлар содир қилинган.
Йиғилишда бу каби салбий ҳолатлар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар самараси ва халқ ишончига путур етказаётгани қайд этилди. Ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш учун кўриладиган чоралар тўғрисида эса вилоят прокурори, мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ахборот берди.
Муҳокамалар давомида вилоят Коррупцияга қарши ҳудудий кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Якунда иштирокчилар томонидан келгусида вилоятда коррупциянинг олдини олиш ишларини жадаллаштириш юзасидан мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати