Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 август кунидан эътиборан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ижодий (касбий) имтиҳонларнинг очиқ, шаффоф ташкил этилиши ва уларнинг Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши сифатини масофавий мониторинг қилишни бошлади.
Мазкур жараёнда Агентлик вакиллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими масъул ходимлари иштирокида имтиҳонлар ўтказилаётган бино ва майдонларда ҳам ўрганишлар олиб бормоқда.
Хусусан, бугун Агентлик директори Акмал Бурханов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бакалавриат таълим йўналишлари – кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакли бўйича 11 та йўналиш доирасида куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган ижодий имтиҳонлар жараёнида бевосита иштирок этди.
Вакиллар дастлаб суҳбат ва ёзма (иншо) шаклдаги ижодий имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш, талабаликка даъвогарларнинг билим даражасини холис ва адолатли баҳолаш, синов жараёнларида коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида университетда амалга оширилган ташкилий ишлар билан танишди.
Ижодий имтиҳонлар веб-камералар ўрнатилган хоналарда ҳайъат аъзолари назорати, ишчи гуруҳ кузатуви остида бошланди. Жараёнлар барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган imtihon.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн трансляция қилиб борилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ота-оналарнинг ҳам ижодий имтиҳонларни реал вақт режимида кузатишга жалб этилгани баҳолаш ишларининг шаффофлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини янада кучайтирди.
Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ОТМларда жорий йилнинг 10 август кунига қадар бўлиб ўтадиган ижодий имтиҳонларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилиши, жараёнларнинг Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши сифатини доимий мониторинг қилиб боради.
Ушбу жараён тафсилотлари Агентликнинг расмий саҳифалари орқали мунтазам ёритиб борилади.
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёнини жонли эфирга узатаётган ОТМлар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин:
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёнини жонли эфирга узатаётган ОТМлар
РЎЙХАТИ
№ |
ОТМ номи |
Ҳавола |
|
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети |
|
|
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникасиялар университети |
|
|
Ўзбекистон миллий университети |
|
|
Тошкент давлат педагогика университети |
|
|
Андижон давлат университети |
|
|
Андижон давлат университетининг Педагогика институти |
|
|
Бухоро давлат университети |
|
|
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти |
|
|
Гулистон давлат университети |
|
|
Қорақалпоқ давлат университети |
|
|
Қарши давлат университети |
|
|
Қарши давлат университетининг Педагогика институти |
|
|
Наманган давлат университети |
|
|
Наманган муҳандислик-технология институти |
|
|
Термиз давлат университетининг Педагогика институти |
|
|
Фарғона давлат университети |
|
|
Урганч давлат университети |
|
|
Қўқон давлат педагогика институти |
|
|
Навоий давлат педагогика институти |
|
|
Нукус давлат педагогика институти |
|
|
Жиззах давлат педагогика институти |
|
|
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти |
|
|
Ўзбек миллий мусиқа санъати институти |
|
|
Миллий эстрада санъати институти |
|
|
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
|
|
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали |
|
|
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали |
|
|
Ўзбекистон давлат хореография академияси |
|
|
Ўзбекистон давлат хореография академияси Урганч филиали |
|
|
Миллий рассомлик ва дизайн институти |
|
|
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти |
|
|
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
|
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали |
|
|
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали |
|
35. |
Ўзбекистон халқаро ислом академияси |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати