Коррупцияга қарши курашиш агентлигида “Халқ билан мулоқот” тамойилининг кенг татбиқ этилиши орқали аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг масалаларини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш ишлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бугун Агентлик директори А.Бурхановнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Фуқаролар ўз мурожаатларида асосан давлат органларида, маҳаллий ҳокимликларда мурожаатларининг тўлиқ ва холисона кўриб чиқилмаётганлигидан, меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳамда коррупциявий ҳолатлардан норозиликлар билдиришди.
Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тўлиқ тингланиб, муаммоларнинг ечими бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Ижроси ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича фуқаролардан тегишли тартибда ариза ва шикоятлар қабул қилиниб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати