Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида ҳудудларда мунтазам ташкил этиб келинаётган ўқув семинар-тренингларда ана шу савол атрофида мулоҳазалар билдирилиб, муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.
Бундай тадбирларнинг навбатдагиси Қўмитанинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан биргаликда Тошкент шаҳри божхона бошқармаси аппарати, «Тошкент-товар», «Чуқурсой», «Арк булоқ», «Сирғали» ТИФ ҳамда «Чуқурсой техник идора» ва «Келес» темир йўл чегара божхона постлари ходимлари иштирокида ўтказилди.
Тадбирда коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, ушбу йўналишдаги халқаро тажриба ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, божхона тизимида коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарадиган омиллар ҳамда божхона ходимлари фаолиятида йўл қўйилган салбий ҳолатлар аниқ мисоллар орқали атрофлича муҳокама қилинди.
Семинар-тренинг давомида коррупцион хавфлар тенденцияларини баҳолаб бориш ҳамда ходимлар ўртасидаги ахлоқий-руҳий муҳитни яхшилаш мақсадида ходимлар билан ижтимоий сўровномалар ҳам ўтказилди.
Тадбир якунида бошқармада коррупциянинг олдини олиш, унга қарши муросасиз курашиш мақсадида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати