Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош Прокуратура ва БМТТД томонидан фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида “Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш” қўшма танловининг натижалари маълум бўлди.
Маълумот учун: Танлов “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” ва “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш агентлиги ролини ошириш учун фуқаролик маконини, аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш” лойиҳалари доирасида ташкил этилди.
17 июндан 10 июлгача Грант олиш учун 18 та ННТдан аризалар келиб тушди.
Баҳолаш комиссияси қарорига кўра, қуйидаги ННТ таклифлари юқори балл олди:
1. “Тараққиёт стратегияси” маркази ННТ (Тошкент ш.)
Лойиҳа: Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун ҳалоллик тушунчаларини сингдириш
2. “Чехра” аёллар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ННТ (Фарғона вилояти)
Лойиҳа: Фарғона вилоятида кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларини коррупцияга қарши ўқитиш
3. “Мулоқот” жамоат бирлашмаси ННТ (Тошкент ш.)
Лойиҳа: “Коррупцияга қарши алифбо” иллюстрацияли электрон қўлланмасини ишлаб чиқиш.
4. “Истиқболли авлод” Республика ижтимоий ахборот маркази Сирдарё вилояти филиали (Сирдарё вилояти).
Лойиҳа: Сирдарё вилоятида аёллар (ННТ етакчилари) ва ёшларни (ННТ кўнгиллилари ва фаол талабалар) жалб этган ҳолда Коррупцияга қарши курашиш тарғиботини кучайтириш, аҳолида муросасизлик кайфиятини шакллантириш
5. “Зиёнур” Фарғона вилояти аёллар ва ўсмирларни ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик қўллаб-қувватлаш маркази ННТ.
Лойиҳа: Коррупция - тараққиёт заволи.
6. “Инсон ҳуқуқлари маданияти маркази” ННТ (Тошкент, Бухоро, Навоий вилоятлари).
Лойиҳа: Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати ва матбуотнинг ўрни.
7. “Тошкент аёллар тадбиркорлик маркази” ННТ.
Лойиҳа: Коррупцияга қарши курашда аёллар иммунитетини мустаҳкамлаш.
8. Республика ёш олимлар кенгаши (Тошкент ш.)
Лойиҳа: “Коррупцияга қарши курашишда ёшларда дахлдорлик ҳиссини кучайтирувчи илмий-назарий методологияни ишлаб чиқиш ва тарғиб этиш” лойиҳаси.
9. “Тараққиёт” ННТ (Бухоро).
Лойиҳа: Аксилкоррупциявий бирдамлик (Коррупцияга қарши коворкинг марказини яратиш).
Барча қатнашчиларга фаол иштироки ва юборилган ғоялари учун миннатдорчилик билдирилади!