Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг 21 октябрь куни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармалари ходимлари учун Коррупцияга қарши курашишдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари хусусида семинар ўтказилди.
Унда коррупцияга қарши курашиш йўналишида норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, коррупцияга қарши курашишга масъул органлар фаолиятини ривожлантириш, Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини Ўзбекистон қонунчилигига имплементация қилиш, мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Таъкидландики, ўтган муддат мобайнида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган жами 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, уларнинг 6 таси қабул қилинган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида 300 дан ортиқ коррупциявий омиллар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идораларга таклифлар киритилган.
Семинарда иштирокчилар фаолиятлари давомида дуч келаётган айрим масалалар юзасидан саволларга батафсил жавоб олишди, фикр ҳамда мулоҳазалар ўртага ташланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати