Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Европа ва Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали активларни қайтариш” мавзусида минтақавий семинар ташкил этилди.
"Шаффофликни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш (CA TAEC)” лойиҳаси доирасида ташкил этилётган семинарда Европа ва Марказий Осиёдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, Европа Кенгаши экспертлари хусусан Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Маълумот учун: CA TAEC лойиҳаси Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқи томонидан биргаликда амалга оширилаётган Марказий Осиёда қонун устуворлиги дастурининг бир қисмидир. Лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта давлатида (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) минтақавий ва давлат устуворликларига мувофиқ иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш салоҳиятини кучайтиришга қаратилган.
Семинар давомида коррупция, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг янги воситалари ва механизмларини, шу жумладан активларни қайтариш тизимини такомиллаштириш, мусодара қилинган ресурсларнинг тўғридан-тўғри олиб қўйилиши ва қайтарилишини таъминловчи ҳуқуқий ва ташкилий базани ишлаб чиқиш, активларни бошқариш ва сотиш амалиёти каби мавзуларда маърузалар ўзаро фикр алмашишди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати