Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳудудий кенгашлар учун ташкил этилаётган навбатдаги семинарда Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти ва Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида фикр алмашилди.
Дастлаб Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисида маълумот берилди.
Тақдимотда коррупцияга қарши «комплаенс-назорат» тузилмалари фаолият йўналишлари, соҳанинг ҳуқуқий асослари, мазкур тизимни жорий этиш юзасидан амалга оширилган ишлар, соҳани татбиқ этишда юзага келаётган муаммолар ҳақида сўз юритилди.
Семинар давомида ички назорат тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар, хусусан, ҳудудий кенгашлар вазифаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Комплаенс-назорат тизими бўйича қабул қилинган ички идоравий ҳужжатларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, алоқа каналлари ташкил этилгани ва самарали ишлаётганини мониторинг қилиб бориш, рейтинг баҳолаш бўйича ишларни ташкил этиш каби вазифаларни мувофиқлаштириш лозимлиги таъкидлананди.
Семинарнинг иккинчи қисмида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом мазмун-моҳияти юзасидан фикр алмашишди.
Унда низомда белгиланган қоидалар ва уларни амалиётда қўллашга оид масалаларга тўхталиб ўтилди.
Ушбу низом қоидаларини Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари аҳоли ва корхона ва ташкилотлар орасида ташкил этиладиган тадбирларда фаол тарғиб қилиш лозимлиги билдирилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати