Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Олма-Ота шаҳрида "Халқаро инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни ошириш" мавзусида ўтказилган халқаро семинарда Агентлик вакиллари иштирок этди.
БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ) томонидан ташкил этилган мазкур семинарда қатор халқаро экспертлар ҳамда Австрия, Арманистон, Белорус Республикаси, Босния ва Герцеговина, Грузия, Мўғулистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Туркия ва Черногория давлатлари вакиллари ҳам иштирок этди.
Семинарда БМТ ГЖБ Минтақавий аксилкоррупция маслаҳатчиси томонидан «Хорижий инвестицияларни рағбатлантириш агентлигининг фаолиятида аксилкоррупция ва ҳалоллик» мавзуси доирасида тақдимот ўтказилиб, унда асосан хорижий инвестицияларда ушбу ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш идоралари билан мустаҳкам ҳамкорликка таяниш лозимлигига алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, БМТ ГЖБ тавсиялари ва бошқа халқаро аксилкоррупция механизмларини (ГРЕКО, Истанбул Ҳаракатлар режаси) ўз тажрибаларига жорий этиб бориши муҳимлигига тўхталиб ўтилди.
Семинар иштирокчилари халқаро инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз миллий тажрибалари юзасидан маълумот бериб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати