коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни
Агентликка мурожаатингизни http://eanticor.uz веб сайти, info@anticorruption.uz электрон почтаси, 1253 қисқа рақамли Call маркази, Тошкент шаҳар, Шота Руставели кўчаси, 8а-уйга почта хизмати ёрдамида йўллаш орқали ёки бевосита Агентликка келиб беришингиз мумкин.
Шахс ўзининг коррупцион хатти-ҳаракатлари учун ушбу қилмишнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда жиноий, маъмурий, интизомий ва фуқаровий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик доирасида:
• базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда жарима (МЖтКнинг 1931- 1932-моддалари);
• базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 61, 61-1-моддалари).
Жиноий жавобгарлик доирасида:
• базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваригача жарима (ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми);
• 5 йилгача муайён ҳуқуқдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 206-моддаси, 1-қисми)
• 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари (ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми);
• 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари (ЖКнинг 19211-моддаси 2-қисми);
• 5 йилгача озодликни чеклаш (ЖКнинг 167-моддаси, 1-қисми);
• 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми ва 211-моддаси, 3-қисми) жазолари тайинланиши мумкин.
Интизомий жавобгарлик доирасида:
Меҳнат кодексига кўра ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг (базавий ҳисоблаш миқдорининг) ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ва меҳнат шартномасини бекор қилиш каби интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Манба: Жиноят кодекси, Меҳнат кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юқори малакали кадрлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга, Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир шахслар орасидан тўлдирилиб, ишга қабул қилиш жараёнлари конкурс асосида халқаро стандартларга мувофиқ Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директори тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ишга киритиш тартиби ҳақида:
http://anticorruption.uz/uzc/item/vacancies ҳаволаси орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
https://anticorruption.uz/uzc/item/vacancies
Бўш иш ўринлари