Бугун ташрифлар режасига кўра Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон Республикасидаги “ASAN” ва “DOST” марказлари фаолияти билан танишишди.
Маълумот учун: "ASAN xizmat" (Озарбайжон хизмат кўрсатиш ва баҳолаш тармоғи ) маркази фуқароларни қўшимча харажатлар ва вақтини тежаш ҳамда давлат хизмати фаолиятини тўғридан-тўғри баҳолаш мақсадида ташкил этилган. Марказ фуқароларни давлат ҳокимияти органларига ишончини орттириш, мазкур соҳада шаффоф ва коррупциядан ҳоли тизим ташкил этиш, давлат хизматларидан электрон воситалар орқали фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган. Бугунги кунда Озарбайжонда 20 та ASAN идоралари томонидан 320 дан ортиқ давлат ва хусусий хизматлар тезкор тартибда кўрсатилиши йўлга қўйилган.
DOST (Барқарор ва тезкор ижтимоий таъминот агентлиги) марказлари ижтимоий тўловлар, пенсия, ишсизлик, ногиронлик ва бошқа нафақаларини тайинлаш, ишга жойлашиш каби 120 та давлат ва хусусий хизматларини тезкор ва ахборот коммуникация технологияларига асосланган ҳолда кўрсатади.
"ASAN xizmat" марказига ташриф фуқароларга давлат хизматларини тўлақонли ва сифатли етказиш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар, хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича янги режалар, фуқароларнинг давлат хизматига бўлган ишончини ошириш каби масалалр билан танишишдан бошланди. Бугунги кунда 10 дан зиёд вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари фуқароларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида марказда тўғридан-тўғри фаолият юритишлари ва мазкур масалада хизмат самарадорлиги ASAN вакиллари томонидан амалга оширилиши юзасидан маълумот берилди.
"ASAN xizmat" марказлари ичида давлат хизматлари билан бирга фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор хусусий ташкилотлар (банк, суғурта, туристик ташкилотлар) хизмат кўрсатиб келади.
Шу билан бирга, айрим давлат хизматларини олиш мақсадида фуқароларга онлайн ва махсус мобил дастур орқали мурожаат қилиш имконият яратилгани ҳамда фуқаролар кўрсатилган хизмат якуний натижасини қабул қилиш учунгина марказларга ташриф буюришлари аҳоли орасида давлат хизматига бўлган ишончни сезиларли даражада оширилиши олиб келган.
Бундан ташқари ASAN томонидан сайёр хизматлар имконияти йўлга қўйилган бўлиб, бу билан фуқароларга анча қулайликлар яратилган. Бу хизмат имконияти чекланган, боқувчисиз қолган ва бошқа баъзи ижтимоий қатлам вакиллари учун бепул ҳолда амалга оширилади.
DOST марказида аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича 120 дан ортиқ ижтимоий хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида электронлаштирилганган ҳолда кўрсатилиши, энг муҳими хизматларни олишда фуқаролар томонидан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмаган ҳолда амалга ошириши таъкидланди.
Аҳамиятлиси ҳар бир кўрсатилган хизмат ва хизмат кўрсатувчини баҳолаш имконияти мавжуд. Бугунги кунда ташкилот томонидан йўлга қуйилган хизматлардан аҳолининг қониқиш даражаси 97,5% ташкил этиши баён этилди
Ташрифлар якунида давлат хизматлари кўрсатишда ушбу илғор амалиётни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш масалалари муҳокама этилди.