Жорий йилнинг 24 февраль куни Агентлик ва Буюк Британиянинг Халқаро Ҳамкорлик Хизмати (GPI) ҳамкорлигида "Давлат хизматига ишга қабул қилиш. Меритократия тамойили. Хизматда кўрсатилган ютуқлар орқали лавозимда кўтарилиш: Буюк Британия тажрибаси" масалаларига бағишланган онлайн семинар ташкил этилди.
Семинарда вазирлик ва идораларнинг коррупцияга қарши курашиш ва “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш тузималари масъул ходимлари (70 нафар) иштирок этди.
Тадбир давомида GPI вакиллари Майкл Галлахер ва Квентин Оливер томонидан тақдимот ўтказилиб, унда давлат хизматига ходимларни қабул қилиш жараёнлари, Ассессмент, яъни баҳолаш марказларининг вазифаси ва фаолияти юзасидан Буюк Британиянинг тажрибаси ўрганилди.
Маълумот учун: Ассессмент-марказ ходимнинг ишга лаёқатли эканлигини текширувчи вазифалар ва тадбирлар мажмуаси ҳисобланади.
Бунда давлат хизматига ходимларни саралаш жараёнининг 4та босқичи мавжуд бўлиб, ҳар бир вакант муваффақият профиллари тизимига асосан баҳоловчилар томонидан танлаб олинади.
Шунингдек, Буюк Британияда давлат фуқаролик хизматидаги хулқ-атвор тизими ва ундаги STAR (SituationTaskActionResult) моделининг амалда қўлланилиши тўғрисида аниқ мисоллар билан маълумот берилди.Ўз ўрнида, Ўзбекистонда давлат хизматига ишга қабул қилиш йўналишига оид маълумотлар бўйича ҳам фикр алмашилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати