Хабарингиз бор, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул бўлган коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (“комплаенс назорат”) жорий этилмоқда.
Эндиликда расмий саҳифаларимиз орқали мазкур янги тузилмалар фаолияти ва натижаларига оид маълумотларни тақдим борамиз.
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (“комплаенс-назорат”) коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўришда қисқа вақт ичида ўзининг муҳим аҳамияти ва самарасини намоён этмоқда.
Жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Комплаенс-назорат" бўлими томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси бўйича ISO 37001 халқаро стандарт талаблари асосида вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ 18 та ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
Ўтган давр мобайнида “Комплаенс-назорат” бўлими томонидан вазирлик тизимида жами 5 та ўрганиш ўтказилган.
Ўрганишлар натижалари юзасидан киритилган маълумотномалар асосида 2 та тасарруфий ташкилотнинг ташкилий тузилмаси тўлиқ ўзгартирилиб, манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи ҳолатлар тўлиқ бартараф этилди ҳамда ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди, 5 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Бугунги кунда “Комплаенс-назорат” бўлими томонидан вазирлик тизимида 3 маротаба хизмат текширувлари ўтказилиб, хизмат текшируви натижалари бўйича тизим ташкилотларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида қонунбузарлик ва коррупция ҳолатлари ҳақида mehnat.uz сайти орқали “онлайн маслаҳатчи” ёки 71-200-06-00 рақамли “Ишонч телефони”га бевосита хабар бериш мумкин.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати