Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 июнь 2020 йилдаги ПФ-6013-сонли Фармонига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил топиб, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган.
Агентликни асосий вазифаларидан бири - коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг имиджини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади.
Бугунги кунда Агентлик қатор ташкилотлар билан ҳалқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди:
Халқаро ташкилотлар кўмагида 3 та Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари, 2 та Вазирлар Маҳкамаси лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, жумладан, Инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш методологияси ҳамда Ўзбекистоннинг коррупцияни қабул қилиш Миллий индекси методологияси лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида имзоланган ҳужжатлар:
2020-2021 йиллар давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан халқаро ҳамкорликка оид 8 та меморандумлар имзоланди:
Халқаро алоқалар йўлга қўйилган хориж давлатларининг идора ва ташкилотлари:
Агентликка Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича тармоғининг Истанбул ҳаракатлар дастури доирасидаги ишлар ҳамда ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳамда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги бошқа халқаро шартномалари қоидаларининг бажарилиши билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколатлари юклатилган. Бугунги кунда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Конвенциянинг II ва V бобларининг Ўзбекистон томонидан бажарилиш ҳолатини кўриб чиқмоқда.